Россия метроларида телефонни текширтириш мажбурий бўлди
Олам
−
08 Октябрь 4140 1 дақиқа
Россиянинг айрим шаҳарларида метрополитен ходимлари йўловчиларнинг электрон қурилмаларини мажбурий текширишни бошлади. Бу ҳақда “The Moscow Times” хабар берди.
Маълумотларга кўра, Екатеринбург ва Санкт-Петербургда кучга кирган янги қоидаларга кўра, йўловчилар телефон, компьютер ва бошқа қурилмаларнинг ишлашини тасдиқлаш учун уларни ёқиб кўрсатиши шарт.
“Янги қоидадан асосий мақсад терроризмга қарши ҳимояни кучайтиришдан иборат. Бу қурилмалар портловчи қурилмалар сифатида ишлатилиши, уларнинг корпусларида портловчи ёки тақиқланган моддаларни олиб ўтилиши мумкин”, деб баёнот берган Екатеринбург метрополитени матбуот хизмати.
Янги қоидаларга нисбатан Екатеринбург аҳолиси ижтимоий тармоқларда фаол норозилик билдирган. Уларнинг сўзларига кўра, агар телефон қуввати тугаса, йўловчилар метродан фойдалана олмайди ва бу уларга ноқулайлик келтириб чиқаради.
Шу каби қоидалар Санкт-Петербург метросида ҳам жорий қилинган. Маҳаллий қонунларга кўра, метродаги зарядлаш пунктларидан махсус рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади. Шу сабабдан телефонининг қуввати тугаган йўловчиларнинг метрога кириши мумкин эмас.
“Янги қоидалар Транспорт вазирлигининг 2025 йил 4 февралдаги 34-сонли Федерал буйруғига асосланиб, қурилмаларни нафақат сканерлаш, балки мажбурий фаоллаштириш орқали текширишни талаб қилади. Илгари бу тартиб ихтиёрий эди, аммо энди мажбурий бўлди”, дея қўшимча қилинади хабарда.
Бунёд Келдибоев
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь