Россия МДҲ давлатлари билан шахсий маълумотар алмашмоқчи
Жамият
−
27 Октябрь 2021
5141Россия Давлат Думаси МДҲ давлатлари билан шахсий маълумот алмашиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилди. Бу ҳақда “Спутник” хабар берди.
Ушбу шартномага қўшилган давлатлар, ўзаро қуйидаги маълумотлар билан алмашиш ҳуқуқига эга бўлади:
• Фуқаролик бор/йўғлиги ҳақида;
• Доимий/вақтинча яшашга рухсат берувчи ҳужжат бор-йўғлиги ҳақида;
• Доимий/вақтинча миграцион рўйхатдан ўтганлик ҳақида;
• Учинчи давлатга кириш визаси берилганлик ҳақида;
• Субъект номида бўлган кўчмас мулк ҳақида;
• Субъектнинг мол-мулкка доир мажбурияти ҳақида;
• Субъектни маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилгани ҳақида;
• Субъект шахсини аниқловчи ҳужжатлар тўғрисида.
Маълумот алмашиш учун бир давлатнинг ваколатли органи иккинчи томонга ёзма равишда сўровнома юборади. Иккинчи давлат ушбу сўровномага икки ой ичида жавоб қайтариши керак.
Сўровнома олган давлат, ушбу маълумот унинг суверенитетига, хавфсизлигига зарар етказади ёки шахсни диний, миллий белгисига кўра таъқиб қилади деб ҳисоблаган тақдирда – сўровномага жавоб бермаслик ҳуқуқига эга. Ҳар ҳолда, бундай сўровни олган томон унинг махфийлигини таъминлаш учун жавобгар бўлади.
Эслатиб ўтамиз, МДҲ давлатлари орасида ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва шахсий ахборот алмашиш тўғрисидаги шартнома 2020 йилнинг 18 декабрида имзоланган эди. Шартнома 3та давлат томонидан ратификация қилинганидан сўнг кучга киради ва чекланмаган муддатга амал қилади.
LiveБарчаси