Россия Латвия парламентининг жиддий қарорига эътироз билдирди

Олам

image

Латвия Сеймининг Россия Федерациясини “терроризмнинг давлат ҳомийси” сифатида тан олиши мамлакат ташқи сиёсатининг юқори нотасига айланган русофобиянинг яна бир кўринишидир. РФ Ташқи ишлар вазирлиги Сейм қарорига шундай муносабат билдирди.

“Латвия олий қонун чиқарувчи органининг бу қадами амалдаги халқаро ҳуқуққа зиддир ва БМТ Низомининг 2-моддаси 1-бандида мустаҳкамланган давлатларнинг суверен тенглиги тамойилини бузади. Эътирозли мамлакатларни маълум бир махсус тоифага бундай такаббурлик ва ўзига ишонган ҳолда ажратиш Ғарб томонидан узоқ вақтдан бери халқаро ҳуқуқнинг умумбашарий нормалари ва тамойилларини алмаштириш учун олиб борилган йўналишга мос келади. Ушбу қоидаларга асосан Рига ўзининг хориждаги хўжайинлари қўлида пиёда ролини ўз зиммасига олади”, дейилади Россия ТИВ баёнотида.

ТИВ Россияга қарши асоссиз айбловлар жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши молиявий ҳаракатлар гуруҳи (ФАТФ) томонидан кучайтирилган назорат остида бўлган давлат томонидан келаётганини айтган.

“Маълумки, Латвиянинг терроризмни молиялаштириш ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш миллий тизими халқаро стандартларга жавоб бермайди. Рига ҳар йили ушбу соҳадаги стратегик камчиликларни тузатиш борасидаги ютуқлар ҳақида ҳисобот беришга мажбур. Ушбу Болтиқбўйи давлатидан фарқли ўлароқ, Россия, ФАТФнинг 2019 йилдаги ўзаро баҳолаш натижаларига кўра, жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши миллий тизимнинг самарадорлиги бўйича энг юқори рейтингга эга”, дейилади баёнотда.

Россия томони баёнотида Латвия парламентарийлари провокациялардан воз кечиши ва биринчи навбатда ўз мамлакатлари, ўз фуқаролари манфаатларига эътибор қаратган ҳолда қайси халқ томонидан сайланганини ёдда тутиши кераклиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 11 август куни Латвия Сейми Россияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлат сифатида тан олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

135

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг