Россия халқаро захиралари бир ҳафта ичида қанчага ўзгарди?
Олам
−
16 Июнь 2022
13939Россиянинг халқаро захиралари 3 июндан 10 июнгача 0,6 фоизга ошди ва 594,6 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда мамлакат Марказий банки маълум қилди.
“Халқаро захиралар 10 июнь ҳолатига кўра, 594,6 миллиард долларни ташкил этди, бу ижобий қайта баҳолаш натижасида бир ҳафта ичида 3,3 миллиард долларга ёки 0,6 фоизга ўсди”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Россия банки, агар мамлакат иқтисодиётидаги вазият ижобий ривожланса, асосий ставкани янада пасайтириш имкониятига рухсат берган эди. Мамлакат расмийларига кўра, паст инфляция Россия иқтисодиёти учун макроиқтисодий барқарорлик учун зарур.
Маълумот учун, 1 апрель ҳолатига кўра, мамлакат халқаро захиралари 606,4 млрд долларни ташкил этган, март ойида эса 617 133 млрд долларга етган.
Россия Банки ва Россия Федерацияси ҳукумати томонидан сақланадиган юқори ликвидли хорижий активлар бўлган халқаро захиралар хорижий валюта маблағлари, махсус қарз олиш ҳуқуқи, Халқаро валюта жамғармасидаги захира позицияси ва монетар олтиндан иборат.
Эслатиб ўтамиз, Россия захираларининг Ғарб давлатларида жойлаштирилган 300 млрд доллардан ортиқ валюта қисми музлатилган.
S&P Global Ratings (S&P) халқаро агентлиги Россиянинг хорижий валютадаги узоқ муддатли ва қисқа муддатли кредит рейтингларини “CC” дан “SD”га, яъни “танланган дефолт”га туширганди. Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков хорижий валютадаги рейтингини “танланган дефолт” даражасига туширишига объектив сабаблар йўқлигини даъво қилган эди.
Бунинг ортидан Россия Федерацияси Молия вазири Ғарб давлатлари Россияни дефолт деб эълон қилса, Москва судга мурожаат қилиш ниятида эканини билдирди.
LiveБарчаси