Россия кассетали ўқ-дорилардан фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади – Путин
Олам
−
16 Июль 2023
12468Россия Президенти Владимир Путин кассетали ўқ-дорилардан мамлакат фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолиши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда у “Россия-1” телеканалига берган интервюсида айтиб ўтган.
“Россияда ҳар хил турдаги кассетали ўқ-дориларнинг етарли захираси мавжуд. Шу пайтгача биз буни қилмаганмиз, қўллаганимиз ҳам йўқ ва бизда бундай эҳтиёж ҳам бўлмаган. Маълум бир даврда маълум бўлган тақчилликка қарамай, ўқ-дориларимиз ҳам бор, лекин биз буни қилмаганмиз”, дейди давлат раҳбари.
Президент Россияга қарши кассетали ўқ-дориларни қўллашда ҳаракатларни акс эттириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини таъкидлаган.
Шунингдек, у Украинага кассетали ўқ-дорилар етказиб бериш ва улардан фойдаланиш жиноят ҳисобланиши кераклигини айтган.
“Кассетли ўқ-дориларга келсак, бу ўқ-дориларга баҳони АҚШ маъмуриятининг ўзи ходимларининг оғзи орқали бир муддат аввал, кассетали ўқлардан фойдаланиш АҚШ маъмуриятининг ўзи жиноят деб атаган пайтда берган. Шундай экан, менимча, бунга шундай муносабатда бўлишимиз керак”, дейди Путин.
Унинг фикрича, снарядларнинг умумий тақчиллиги сабабли АҚШ Украинани кассетали ўқ-дорилар билан таъминламоқда.
“Улар Украинага кассетали ўқ-дорилар етказиб беришни яхши ҳаёт кечиргани учун эмас, балки уларда умуман ўқ-дорилар тақчиллиги учун қиляпти”, дейди Россия Президенти.
Маълумот ўрнида, кассетали ўқ-дорилар турли мақсадлар учун (танкга, пиёдаларга ва бошқаларга қарши) кўп миқдорда портловчи ўқ-дорилар билан юкланган зарядлар бўлиб, улар бомбалар, артиллерия снарядлари ва ракета каллаклари кўринишида кўплаб мамлакатлар армияларида ишлатилади. 2010 йил 1 августда кассетали ўқ-дорилар тўғрисидаги конвенция кучга кирган, уни 123 давлат имзолаган, шулардан 110 таси ратификация қилган. Мазкур конвенция билан давлатлар ҳеч қачон, ҳеч қандай шароитда бундай ўқ-дориларни ишлаб чиқармаслик, фойдаланмаслик ва ҳеч кимга бермасликка ваъда берган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 июль куни АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Қўшма Штатлар Украинага кассетали ўқ-дориларни ўтказишга қарор қилганини маълум қилганди. Шунингдек, у Киев Вашингтонга тинч аҳолига минимал таҳдид билан Америка кассетали ўқ-дориларини қўллаш бўйича ёзма кафолатлар берганини таъкидлаган. Бироқ Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари ташкилоти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти АҚШнинг бу қарорига қарши чиқди.
Шу билан бирга, АҚШ Президенти Жо Байден 8 июль куни кассетали снарядларни етказиб бериш қарорини Украинада ўқ-дорилар тугаб бораётгани ва Қўшма Штатларда уларнинг заҳиралари тезда тўлдириш учун етарли эмаслиги билан изоҳлаган.
АҚШ Мудофаа вазирлиги эса Украина аллақачон Вашингтондан кассетали ўқ-дорилар олганини тасдиқлаган.
LiveБарчаси