Россия қирувчи самолётлари АҚШ бомбардимончиларига “йўлни кўрсатиб юборди”
Олам
−
26 Сентябрь 2021
42160Россиянинг учта Су-35С қирувчи самолёти мамлакат ҳаво ҳудудига яқинлашган АҚШ ҳаво кучларининг В-52Н стратегик бомбардимончи самолётини Тинч океани узра кузатиб қўйди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Мудофаани бошқариш миллий маркази журналистларга хабар берди.
Марказ маълумотларига кўра, бугун, 26 сентябрь куни Шарқий ҳарбий округ ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг радар ускуналари Тинч океани устидан Россия ҳаво ҳудуди чегарасига яқинлашган ҳаво нишонини аниқлаган.
“Чет эл самолётларини таснифлаш ва кузатиб бориш учун Шарқий ҳарбий округ ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг учта Су-35С қирувчи самолёти ҳавога кўтарилди. Россия Аэрокосмик кучлари жангчиларининг экипажлари ҳаво нишонини АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг В-52Н стратегик бомбардимончиси, деб топди ва уни Тинч океани бўйлаб кузатиб қўйди. Россия Федерацияси давлат чегарасининг бузилиши ҳамда самолётларнинг хавфли даражада яқинлашишига йўл қўйилмади”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари самолёти мамлакат ҳаво ҳудуди чегарасидан узоқлашганидан сўнг, Су-35С қирувчи самолётлари экипажлари ўз аэродромларига қайтишган.
“Россия қирувчиларининг парвози ҳаво майдонидан фойдаланишнинг халқаро қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилди”, дейилади марказ хабарида.
LiveБарчаси