Россия Британия махсус кучларининг Украинадаги фаолиятини ўрганмоқчи

Олам

image

Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин Буюк Британия томонидан Украинага қўпорувчилик бўйича 20 нафар мутахассис (диверсант) ўтказилгани ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилишни топширди. Бу ҳақда Буюк Британия матбуот хизмати хабар берди.

“Маълумотлар синчиклаб текширилади. Россия Тергов қўмитаси ўз ваколати доирасида Киевдаги амалдаги нацистлар режимини қўллаб-қувватлаш, Украина ҳудудидаги қўпорувчилик фаолиятида ҳамда РФ Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари ва тинч аҳолига нисбатан содир этган жиноятларга алоқадор шахсларни доимий равишда қидиришни таъминлайди”, дейилган хабарда. 

ОАВ маълумотларига кўра, Британия Украина махсус хизматларига Украина ҳудудида қўпорувчилик уюштиришда ёрдам бериш учун Махсус ҳаво хизмати (SAS) мутахассисларини юборган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

581

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг