Россия Аргентинада АЭС қурмоқчи
Олам
−
29 Май 2019 4099 1 дақиқа
Бу ҳақда Росселхознадзор раҳбари, Россия-Аргентина ҳукуматлараро комиссиясининг раиси Сергей Данкверт 28 май, сешанба куни эълон қилди.
"Ишчи гуруҳ Аргентинада АЭС қуриш бўйича лойиҳани аниқлаштириш борасида ишламоқда. Ҳозирда қурилиш ҳудудини аниқлаш бўйича музокаралар кетмоқда. Ўйлашимча, жиддий ютуқларга эриша оламиз", деган Данкверт.
Манбага кўра, ушбу лойиҳанинг амалга ошиши Россия ва Аргентина томонининг келгусидаги икки томонлама ҳамкорлигида муҳим босқични бошлаб беради. Аргентина ҳали ўзлаштирилмаган ер ости бойликларининг йирик заҳирасига эга давлат, бу эса лойиҳа доирасини янада кенгайтиришда муҳим омил ҳисобланади.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь