Россия АҚШ билан яккама-якка гаплашиб олмоқчи. Вашингтон шарт қўйди
Олам
−
18 Декабрь 2021
11945Расмий Москва Вашингтонга бошқа давлатларнинг иштирокисиз хавфсизлик кафолатлари бўйича фақат икки томонлама асосда музокаралар олиб бориш таклифини бермоқда. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлигига Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков маълум қилган.
“Биз Қўшма Штатларга икки томонлама музокаралар ўтказишни таклиф қиламиз. Унга бошқа давлатларни аралаштириш музокараларнинг дебатга айланиб, унинг фақатгина оғзаки нутқда қолиб кетиши билан якунланади”, дея таъкидлаган дипломат ўз баёнотида.
Вазир ўринбосарига кўра, шу пайтга қадар икки давлат ўртасидаги муносабатлар кескинлашуви бу даражачага ёмон бўлган эмас.
“Умид қиламанки, америкаликлар вазият қанчалик ўзгарганини эътибордан четда қолдирмайди – бу ўзгариш яхши томонга бўлгани йўқ, албатта. Афсуски, ҳозирча улар ўз позицияларидан воз кечишга тайёр эканликларини кўрсатадиган аломатлар кўзга ташлангани йўқ”, дея қўшимча қилган Рябков.
Оқ уй матбуот котиби Женнифер Псаки Россия Ташқи ишлар вазирлигининг хавфсизлик музокараларини ўтказиш бўйича таклифига ўз баёнотида изоҳ бериб ўтди. Унга кўра, Вашингтон Россиянинг АҚШ ва НАТО билан хавфсизлик музокараларини олиб бориш таклифига Европа Иттифоқидаги иттифоқчиларининг иштирокисиз розилик бермайди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин АҚШ ва НАТО давлатлари Россиянинг Украинага эҳтимолий ҳужуми ортидан Москвани жиддий оқибатлар ҳақида огоҳлантиришган эди. Европа давлатлари раҳбатларининг Брюсселдаги саммитида эса Ғарб Кремлга сакнциялар жорий қилиш таклифини маъқуллаганди.
Беҳруз Саидов
LiveБарчаси