Роналдунинг “Ал-Наср” ўйинларига қайтиш шарти маълум бўлди

Спорт

image

Португалия терма жамоаси етакчиси Криштиану Роналдунинг Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби ўйинларига қайтиш шарти ойдинлашди. Бу ҳақда “A Bola” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, Роналду Саудия Арабистони Давлат инвестиция жамғармаси (PIF) томонидан рақобатчи клубларга нисбатан “Ал-Наср”га ажратилаётган сармоя камайганидан норози.

Шунингдек, португалиялик ҳужумчи маош тўловларидаги сезиларли кечикишлардан ҳам норози бўлмоқда. Манбанинг таъкидлашича, Криштиану ўйинларга қайтишдан олдин ушбу масалалар ҳал этилишини кутмоқда.

Агар вазият қисқа муддатда ижобий ҳал бўлса, у бугун, 6 февраль куни Саудия Про-лигаси доирасида “Ал-Иттиҳод”га қарши учрашувда майдонга тушиши мумкин. Акс ҳолда, Роналду учрашувларни бойкот қилишда давом этади.

Қайд этилишича, ҳозирча иккинчи сценарий, футболчининг ўйинларда иштирок этмаслиги, энг эҳтимолий вариант сифатида баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Криштиану Роналду норозилиги сабаб “Ал-Наср”ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Криштиану Роналду “Ал-Наср”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг