Коронавирусдан тузалганлар ниқоб тақмаса бўладими?
Бу қизиқ
−
09 Август 2020
15856Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарори билан карантин даврида тиббий ниқобдан фойдаланиш мажбурий этиб белгиланган. Ушбу тартибга амал қилмаганлик эса маъмурий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
Шифокорлар коронавирусга чалинган беморлар қайта бу хасталик билан оғримаслиги, уларда иммунитет ҳосил бўлишини айтмоқда. Хўш, коронавирусга чалиниб, соғайиб чиққанлар тиббий ниқоб тақмаса ҳам бўладими? Ушбу саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева қуйидагича жавоб берди:
“Касалланиб тузалгандан сўнг иммунитет ҳосил бўлади, лекин бугунги кунда бизда карантин қоидалари бўйича ниқобсиз юриш мумкин эмас. Шунингдек, касалликдан тузалган бўлсангиз ҳам, ҳали организмингиз тикланмаган, тиббий ниқобсиз юриб бошқа юқумли касалликларга чалиниш имкониятингиз кучаяди ва сиз бошқа касаллик билан касалланишингиз мумкин.
Шу боис, тиббий ниқобни карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда тақиб юриш талаб этилади”.