Роналду Golden Foot-2020 совриндори бўлди
Спорт
−
03 Декабрь 2020
6524"Ювентус" форварди Криштиану Роналду Golden Foot-2020 мукофоти ғолиби бўлди.
Мукофот совриндори бутун дунёдаги мухлислар ўртасида овоз бериш натижалари асосида аниқланади.
Golden Foot мукофоти 28 ёшдан катта футболчиларга топширилади. 35 ёшли Роналду ушбу совринни олган биринчи португалиялик бўлди.
Даъвогарлар орасидан, шунингдек, Лионель Месси ("Барселона"), Роберт Левандовски ("Бавария"), Серхио Рамос ("Реал"), Артуро Видаль ("Интер"), Жерар Пике ("Барселона"), Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль"), Неймар (ПСЖ), Серхио Агуэро ("Манчестер Сити") ва Жоржо Кьеллини ("Ювентус") ҳам жой олган эди.
"Ювентус" Президенти Андера Аньелли эса бу йил биринчи бор топширилган Golden Foot Prestige унвонини қўлга киритди.
LiveБарчаси