Роналду фаолиятини Туркиянинг гранд клубида давом эттириши мумкин
Спорт
−
07 Октябрь 2022 7281 2 дақиқа
Туркиянинг “Галатасарой” клуби “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Fotomac” нашри хабар берди.
Криштиану Роналду аввалроқ "Манчестер Юнайтед"дан кетиш нияти борлигини маълум қилганди, бироқ у ўзига мос клуб топа олмади.
Манбага кўра, 37 ёшли ҳужумчини "Галатасарой" клуби ўз сафида кўришни истайди. Туркиянинг топ клуби ўтган ёзда португалиялик ҳужумчига қизиқиш билдирган, бироқ ўша пайтда келишувни якунлаш имкони бўлмаган. "Арслонлар" келаётган қишда ушбу трансферга яна бир бор уриниб кўради.
Қайд этиш керакки, ҳужумчи бу мавсумда "Қизил иблислар"нинг захира футболчисига айланиб қолди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Аввалроқ, Роналду январь ойида очиладиган қишки трансфер ойнасида “Юнайтед”ни тарк этиш ҳақида ўйлаётгани ҳақида хабар берилганди. Шу билан бирга, “Манчестер Юнайтед” устози Эрик тен Хаг унинг кетишига тўсқинлик қилмайди.
Маълумот учун, Роналду 2021 йилда бери “Юнайтед” сафида тўп тепади. У “қизил иблислар” сафида 2003-2008 йилларда ҳам ўйнаган. У 2009 йилда “Манчестер Юнайтед”ни “Реал Мадрид” билан алмаштирган эди.
Муштарий Ғаниева
Live
Барчаси