Роналдо “Ливерпуль”нинг ғалабасига ишонмоқда

Спорт

image

Икки карра жаҳон чемпиони ва икки карра "Олтин тўп" соҳиби бразилиялик футбол афсонаси Роналдо Чемпионлар лигаси финали ҳақида тахминларини айтган. 

Бразилиялик собиқ ҳужумчи финал баҳсида "Ливерпуль"  "Тоттенхэм" устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишини тахмин қилган. 

Маълумот учун, Англиянинг икки клуби Мадрид шаҳридаги "Ванда метрополитано" стадионида Чемпионлар лигаси бош соврини учун финал баҳсида куч синашади. 

"Ливерпуль" ушбу баҳсда ғалаба қозонса, олтинчи кубокни уйига олиб кетади. "Тоттенҳем" учун эса ушбу мусобақадаги илк кубок бўлади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг