“Рома”нинг нияти жиддий. Шомуродов учун қанча сумма таклиф қилинмоқда?

Спорт

image

Аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси ва Италиянинг “Женоа” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов яқин вақт ичида Римнинг “Рома” клуби сафига ўтиши мумкинлиги ҳақида ёзган эдик.

Италиядан келаётган хабарларга кўра, римликлар сурхондарёлик ҳужумчи учун яна таклиф билан чиққан. 

“Calciomercato” нашрига кўра, Рим клуби “Женоа”га Ўзбекистон миллий жамоасининг 26 ёшли ҳужумчиси трансфери учун 15 миллион евро таклиф қилган. Хабар қилинишича, “Женоа” Шомуродов трансферидан 20 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Қайд этилишича, икки томоннинг бир-бирига бераётган таклифи ўртасида жуда катта фарқ мавжуд эмас ва бу трансфер амалга ошиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 2020 йилда “Женоа”га Россиянинг “Ростов”идан кўчиб ўтган эди. Ўшанда ҳужумчининг трансфер нархи 7,5 миллион еврони ташкил қилган. Элдорнинг генуяликлар билан шартномаси 2024 йил ёзигача мўлжалланган. 2020/2021 йилги мавсумда 26 ёшли ҳужумчи Италия А Сериясида 31 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва битта голли пас берди. “Transfermarkt” интернет-портали айни дамда Шомуродовни 7 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1370

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг