Родри “Олтин тўп” соҳиби бўлди 

Спорт

image

29 октябрга ўтар кечаси Франция пойтахти Париж шаҳридаги “Шатл” театрида ўтган мавсум бўйича футбол оламидаги энг яхшиларни аниқлаш маросими бўлиб ўтди ва энг яхши футболчи учун тақдим этиладиган “Олтин тўп” совринини “Манчестер Сити” клубининг испаниялик футболчиси Родри қўлга киритди.

Маросимдан олдин совринни қўлга киритиши кутилган Реалнинг бразилиялик футболчиси Винисиус Жуниор эса 2-ўринни қўлга киритади.

“Олтин тўп” натижаларидан норози бўлган Мадриднинг “Реал” клуби эса Европа футбол ассоциациялари иттифоқига (UEFA) апелляция киритмоқчи. 

Шундай қилиб, Родри 1960 йилдан бери “Олтин тўп”ни қўлга киритган биринчи испаниялик футболчи бўлди. Ўша йили афсонавий Луис Суарес совринга эга чиққан эди. 

Аёллар ўртасидаги энг яхши футболчи деб “Барселона” аъзоси Айтана Бонмати эътироф этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Олтин тўп Родри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг