“Омадли жентелменлар” режиссёри вафот этди
Маданият-санъат
−
04 апрел 2019 13537 1 дақиқа
Бугун, 4 апрель куни россиялик кинорежиссёр Георгий Данелия 88 ёшида вафот этди.
Жорий йилнинг февраль ойида Георгий Данелия ўпкасидаги касаллик туфайли Москвадаги шифохонага ётқизилган. Кейинроқ, шифокорлар уни сунъий нафас бериш ускунасига ўтказишган.
Георгий Данелия фаолияти давомида “Омадли жентелменлар”, “Ўттиз уч”, “Афоня”, “Мимино”, “Кузги марафон”, “Кин-Дза-Дза” кинокартиналарини суратга олган.
Live
Барчаси