Рекорд! АҚШ давлат қарзи 30 триллион доллардан ошди
Олам
−
02 Февраль 2022 9463 1 дақиқа
АҚШ давлат қарзи рекорд даражага етди ва биринчи марта 30 триллион доллардан ошди. Бу ҳақда кеча, 1 февраль куни эълон қилинган АҚШ Ғазначилиги маълумотлари дарак бермоқда.
Америка нашрлари билан суҳбатлашган молиявий экспертларга кўра, бу кўрсаткичга Вашингтонда кутилганидан бир неча йил олдин эришилган.
“Бу федерал ҳукумат томонидан коронавирус пандемиясига қарши кураш учун триллион долларлик сармоя, жумладан, 5 триллион доллар кенгайтирилган ишсизлик нафақалари, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ва рағбатлантирувчи тўловлар натижаси бўлди”, дея ёзган “The New York Times” газетаси.
Сўровда қатнашган иқтисодчиларнинг аксарияти АҚШнинг рекорд даражадаги миллий қарзи, пандемияга қарамай, мамлакат иқтисодиёти ўсиб бораётгани ва фоиз ставкаси пастлигича қолаётгани учун фалокатдан дарак бермаслигини айтмоқда.
Декабр ойи ўрталарида АҚШ Президенти Жо Байден давлат қарзи чегарасини 2,5 триллион долларга ошириб, 31,4 триллион долларга етказиш ҳақидаги қонунни имзолади. Оқ уй матбуот котиби Жен Псакининг таъкидлашича, бундай қарор одатдагидан ташқарида эмас. Псакининг сўзларига кўра, АҚШ тарихида бу 80 мартадан кўпроқ амалга оширилган.
Live
Барчаси