“Реал VARдрид” эмас, “Реал Мадрид”

Спорт

image

“Реал Мадрид” топ-5 лигада VAR (видео ассистент рефери) аралашгандан сўнг, энг кўп голи бекор қилинган жамоа бўлиб турибди.  Бу ҳақда “BEIN Sports” хабар берди.

Ла Лигада 23-тур доирасида “Реал”нинг “Бетис”га қарши ўйини 12-дақиқасида ҳакам VAR аралашувидан кейин Карим Бенземанинг голини бекор қилди. Маълум бўлишича, бу мавсумда VAR қарори натижасида “Реал”нинг 7 та голи ҳисобга олинмаган.

“Реал” – “Бетис” ўйинида нурсиз дуранг қайд этилди. 23-турдан кейин Мадрид клуби Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган “Барселона”дан 9 очко ортда қолмоқда.

“Қироллик клуби” навбатдаги ўйинини Ла Лига 24-тури доирасида “Эспаньол”га қарши ўтказади. Баҳс 11 март куни соат 18:00 да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг