“Реал” қизиққан футболчини ПСЖ илиб кетиши мумкин
Спорт
−
09 Май 2022
2996Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси қизиқиш билдираётган “Монако” ярим ҳимоячиси Аурелиен Тчуамени ПСЖ га ўтиши мумкин. Бу ҳақда “Маrcа” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Мадрид клуби 22 ёшли футболчини жорий йилнинг ёзида трансфер қилолмайди. Бундан Тчуамени билан шартнома имзолашдан манфаатдор бўлган ПСЖ фойдаланиши мумкин. Чунки парижликлар “Монако” футболчисини ўзлари учун жиддий харид сифатида белгилаб олган. Шунингдек, “Ливерпуль” ва “Челси” ҳам ўз таркибида франциялик футболчини кўришни истайди. Аммо Аурелиеннинг ўзи “Реал” ёки ПСЖда бирини танлаши мумкин.
Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Тчуамени “Монако” сафида 47 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. “Тransfermarkt” портали франциялик футболчини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси