“Реал” FIFA'ни айбламоқда

Спорт

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби раҳбарияти Винисиус Жуниор ва Эдуардо Камавинга терма жамоалари сафида жароҳат олганидан жуда норози. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.

Манбага кўра, “қироллик клуби” футболчиларининг жароҳатида Ла Лига, Испания футбол федерацияси, FIFA ва UEFA раҳбариятини айбламоқда. “Реал Мадрид” вакилларининг фикрича, ушбу ташкилотларнинг ўта зич тақвими футболчиларнинг жароҳатланишига олиб келмоқда.

Винисиус Жуниор Бразилия терма жамоаси сафида ЖЧ-2026 саралашида Колумбия билан ўйинда жароҳат олган эди. У февралгача майдонга туша олмайди. Камавинга эса Франция терма жамоаси машғулотларида жароҳат олди ва 8-10 ҳафтани ўтказиб юборади.

Маълумот учун, айни вақтда қаймоқранглилар Ла Лига турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. Жамоа ҳисобида 32 очко мавжуд,


Мақола муаллифи

Теглар

Ла Лига Реал Мадрид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг