Яна бир давлат коронавирусни енгиб ўтди
Олам
−
07 Май 2020
17066Исландия коронавирус инфекциясини деярли бартараф қилди. Кеча, 6 май куни ҳукуматнинг маълумотларига кўра, касалланганларнинг 97 фоизи аллақачон соғайиб кетган.
“Исландияда COVID-19 коронавирусга чалинган 1799 бемордан 1750 нафари бутунлай шифо топди. Афсуски, касаллик ўн кишининг ҳаётига зомин бўлди”, дейилади расмий баёнотда.
Айни пайтда мамлакатда инфекция билан зарарланган 39 нафар одам бор. 3 бемор шифохоналарда қолмоқда, аммо уларнинг аҳволи ташвишли эмас.
Маълумот ўрнида, 4 майдан бошлаб Исландияда март ойида жорий этилган чеклов чораларини бекор қилиш бошланди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь