Хабиб Конорни қамаш кераклигини айтди
Спорт
−
18 Август 2019
7206Енгил вазн тоифасида UFC камари соҳиби Хабиб Нурмуҳамедов икки вазн тоифасида собиқ чемпион Конор Макгрегорни қамаш лозимлигини маълум қилди.
“Макгрегор айбдор. Уни қамоқхонага жўнатиб юбориш керак. Бундай одамларга спортда жой бўлмаслиги лозим. У ақлдан озмоқда. Ирландия ҳукумати бундай жиноятчиларга қарши нимадир қилиши керак. Бугун қарияни уради, эртагачи? Уни қамаш керак. Буларнинг барчаси менинг шахсий фикрларим”, деди Хабиб.
Эслатиб ўтамиз, икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор барда кекса кишини ургани сабаб катта жарима тўлаши мумкинлиги ҳақидаги хабар тарқатилганди.
LiveБарчаси