Расман: Ўзбекистонда пандемия хавотирли тус олаётгани эълон қилинди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият яна хавотирли тус олаётганини эълон қилди. Қайд этилишича, кеча, 11 январь куни республика бўйлаб касалланишлар сони 600 тадан ошган, 4 нафар бемор вафот этган. 

Айни вақтда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 201759 (+604) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;

•    11 нафари Андижон вилоятида;

•    7 нафари Бухоро вилоятида;

•    41 нафари Жиззах вилоятида;

•    24 нафари Қашқадарё вилоятида;

•    4 нафари Навоий вилоятида;

•    3 нафари Наманган вилоятида;

•    42 нафари Самарқанд вилоятида;

•    13 нафари Сирдарё вилоятида;

•    9 нафари Фарғона вилоятида;

•    17 нафари Хоразм вилоятида;

•    97 нафари Тошкент вилоятида;

•    331 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

•    Андижон вилоятида 14 нафар;

•    Бухоро вилоятида 6 нафар;

•    Жиззах вилоятида 36 нафар;

•    Наманган вилоятида 2 нафар;

•    Самарқанд вилоятида 40 нафар;

•    Фарғона вилоятида 7 нафар;

•    Хоразм вилоятида 22 нафар;

•    Тошкент вилоятида 40 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197475 (+167) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1505 нафарни ташкил қилди.

“Маълумки, шу кунларда дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият янада мураккаблашмоқда. Хусусан, COVID-19нинг янги "omicron" штамми қатор мамлакатларда жиддий муаммоларни юзага келтираётир.

Афсуски, сўнгги кунларда юртимизда ҳам касалланишлар сони яна орта бошлади. Хусусан, мамлакатимизда "omicron" штамми аниқланди. Шу сабабли барча юртдошларимиздан дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, касалликка қарши тўлиқ эмланишларини сўраб қоламиз”, дейилади ССВ хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

701

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг