Расман: Мендес Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлди

Спорт

image

Бугун, 6 апрель куни Ўзбекистон футзал федерацияси терма жамоа бош мураббийи этиб тайинланган Хосе Мария Мендес билан расман шартнома имзолади. Бу ҳақида федерация матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, испаниялик мураббий аввал ҳам икки бор – 2011-2012 йилларда ҳамда 2014-2017 йилларда Ўзбекистон футзал терма жамоасини бошқарган. Унинг қўл остида “оқ бўрилар” 2016 йилги Тошкентда ўтган Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритган. Шунингдек, у 2016-2017 йиллари мамлакатнинг “Ардус”клубини ҳам бошқарган.
 
Мендес 1974 йил 28 мартда Испаниянинг Луго шаҳрида туғилган. У ўз фаолиятини “Луго” ва “Аутос Лобелле” жамоаларида дарвозабон сифатида бошлаган. Аммо у узоқ вақт футзалда ўйнай олмаган ва 22 ёшида мураббийлик қилишга ўтган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 6 февраль куни Ўзбекистон футзал федерацияси Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилишида Нодир Элибоев Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи лавозимидан истеъфога чиқарилганди. Федерация Мендеснинг терма жамоага келиши ҳақида эса март ойида эълон қилганди.

Рамазон Усанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг