Расман: мактаб ўқувчиларига иккинчи чет тили ўқитилади

Жамият

image

Энди Ўзбекистонда ўқувчилар рус ва инглиз тили билан бир қаторда корейс, хитой, япон тилларини ҳам ўрганиши мумкин. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини хорижий тил ва замонавий касбларга ўқитиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, 2024-2025-ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларининг 10–11-синфларида тажриба-синов тариқасида ўқувчиларнинг танловидан келиб чиқиб “Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш” ёки “Бизнес ва касб-ҳунар” йўналишлари бўйича ўқув жараёни босқичма-босқич ташкил этилади.

Шунингдек, умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

  • 5–9-синфларда хорижий тилга ўқитиш интенсивлигини ошириш орқали ўқувчиларда базавий билим ва нутқий кўникмалар шакллантирилади;
  • 10–11-синфларда хорижий тилни ўқитишда асосий эътибор ўқувчиларнинг академик ёзув ва гапириш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилади;
  • “Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш” йўналиши доирасида хорижий тил фанини танлаган ўқувчилар 10–11-синфларда иккинчи хорижий тилга ўқитилади;
  • хорижий тил йўналишида педагоглар тайёрлайдиган давлат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган битирувчи курс талабаларига бир вақтнинг ўзида ҳам ўқиш, ҳам педагогик фаолиятни амалга ошириш имконини берувчи мослашувчан дарс жадвали жорий қилинади;
  • 2024 йил 1 майга қадар 11-синфда иккинчи хорижий тилнинг камида А2 даражада ўзлаштирилишини назарда тутувчи хорижий тил фани бўйича ўқув режа ва дастурлар такомиллаштирилади;
  • 2024 йил якунига қадар умумий ўрта таълим муассасаларига хитой, немис, француз, корейс, инглиз ва япон тиллари бўйича малакали мутахассислар жалб қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мактабларда 1-синфдан компьютер саводхонлиги дарслари жорий этилиши айтилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб ўқувчилар чет тили

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made