Расман: Браим Диас “Реал Мадрид” футболчиси сифатида таништирилди

Sport

image

Испаниялик 23 ёшли футболчи Браим Диас “Реал Мадрид” футболчиси сифатида таништирилди. Яримҳимоячи “Милан”даги 3 йиллик ижара муддатидан кейин “қироллик клуби” билан 2027 йил ёзига қадар узайтирилган шартнома имзолади.

Маълумот учун, Диас 2019 йилда “Манчестер Сити”дан “қаймоқ ранглилар”га ўтган эди. Мадридликлар таркибида у Испания чемпиони ва Испания кубоги соҳибига айланди, шундан кейин Италия жамоасига ижарага берилди.

Испаниялик 2022/2023 йилги мавсумда “Милан” клуби билан Италия А Сериясининг 33 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 7 та ассист қайд этди.

Муҳсинжон Умурзоқов


Author

avatar

.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends