Расман! 2026 йигли Жаҳон чемпионати старт олди
Спорт
−
00:03 1704 1 дақиқа
Расман! Футбол бўйича Жаҳон чемпионати старт олди. Турнирнинг очилиш учрашуви Мексика ва Жанубий Африка баҳсига старт берилди.
Турнирнинг очилиш учрашувида мезбон Мексика терма жамоаси Жанубий Африкага қарши Мехико шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Шу тариқа “Ацтека” стадиони тарихда учинчи бор Жаҳон чемпионатининг очилиш баҳсига мезбонлик қилмоқда.
2026 йилги мундиаль турнир тарихидаги энг йирик Жаҳон чемпионати бўлади. Мусобақада 48 та терма жамоа қатнашади ва жами 104 та учрашув ўтказилади. Финал баҳси эса жорий йилнинг 19 июль куни Нью-Жерсидаги “МетЛайф” стадионида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Фабио Каннаваро шогирдлари “К” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Колумбия, Португалия ва Конго Демократик Республикасига қарши баҳс олиб боради. Ўзбекистоннинг мундиалдаги илк баҳси жорий йилнинг 18 июнь куни Мехикода Тошкент вақти билан соат 7:00 бошланади.
Live
Барчаси“Чуст оши” ҳам патентланди
11 Июнь