Рамзан Қодировнинг 22 ёшли қизи вазир бўлди
Олам
−
08 Октябрь 2021
14414Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг тўнғич қизи – Айшат Қодирова республика Маданият вазирлигига раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда парламент спикери Магомед Даудов маълум қилди.
Рус ОАВ хабарига кўра, Айшат Қодированинг ёши 22 да ва у бунга қадар Маданият вазири ўринбосари бўлиб ишлаган. Эндиликда унинг ўзи ушбу вазирликни бошқаради.
“Ишончим комилки, Чеченистон Республикаси Маданият вазири лавозимида Айшат ўз фаолиятида бундан ҳам муҳим натижаларга эришади ва қўйилган вазифаларни муваффақиятли уддалайди”, деб ёзди Даудов ўзининг Instagram’даги расмий саҳифасида.
Даудовнинг қайд этишича, ўз ишига масъулиятли муносабатда бўлиш натижасида Айшат Қодирова республика кутубхоналари, маданият уйлари ва театрлари ривожига улкан ҳисса қўшган, шунингдек Маданият вазирлигининг барча соҳаларида юқори кўрсаткичларга эришган.
Маълумот учун, Айшат Рамзановна Қодирова 1998 йил 31 декабрда Чеченистон Республикаси Курчалоев тумани Центорой қишлоғида туғилган. У Чеченистон давлат университетини тамомлаган, 2016 йилдан буён “Firdaws” мода уйининг директори, ўтган 2020 йилнинг сентябрида эса Чеченистон Маданият вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.
LiveБарчаси