Рамазон Темиров UFC рейтингида топ-15'га кирди

Спорт

image

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров охирги жангидан ғалабасидан кейин ташкилот рейтингида 13-ўринга кўтарилиб олди. Бу ҳақда UFC матбуот хизмати хабар берди.

Темиров 2 мартга ўтар кечаси Американинг Лас-Вегас шаҳрида ташкиллаштирилган UFC Fight Night турнирнирда АҚШ вакили Чарльз Жонсонни мағлубиятга учратганди. Ўз навбатида Жонсон Темиров билан жангдан олди ўз вазни рейтингида 12-поғонани банд этганди, мағлубиятдан кейин у рейтингда 15-ўринда қайд этилди.

Энг енги вазн рейтингида 1-ўринда америкалик Брэндон Ройвэл қайд этилган. Вазн чемпиони эса бразилиялик Алешандре Пантожа ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамазон Темиров охирги жангидан қанча сумма фойда кўргани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамазон Темиров Брэндон Ройвэл Алешандре Пантожа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг