Рамазон Темиров UFC 333 турнирида қанча гонорар олгани маълум бўлди

Спорт

−

image

UFC 333 турнирида иштирок этган жангчиларнинг тахминий гонорарлари эълон қилинди. Унга кўра, ўзбекистонлик жангчи Рамазон Темировнинг даромади 61 минг долларга баҳоланган. Бу ҳақда “UFCalendar” нашри хабар берилди.

Нашр ҳисоб китобларига кўра, UFC 333 турнирининг жангчиларининг тахминий гонорарлари қуйидагича:

  • Александр Волкановски – 1 миллион 85 минг доллар;
  • Пётр Ян – 820 минг доллар;
  • Мераб Двалишвили – 450 минг доллар;
  • Доминик Рейес – 325 минг доллар;
  • Лонер Кавана – 266 минг доллар;
  • Александр Волков – 257 минг доллар;
  • Рамазон Темиров – 61 минг доллар.

Таъкидлаш жоиз, бу рақамлар расман тасдиқланган гонорарлар эмас, балки тахминий ҳисоб-китоблардир. UFC жангчиларнинг шартномавий тўловларини тўлиқ ошкор қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 октябрь куни бўлиб ўтган жангда Лонер Кавана биринчи раундда техник нокаут билан Рамазон Темировни мағлуб этганди. Шу тариқа, Кавана ғалабалар сонини оширди, Темиров эса профессионал фаолиятидаги 12 жангдан иборат ғалабали сериясини тўхтатди ва UFC’даги илк мағлубиятини қабул қилди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг