Рамазон Темиров охирги жангидан қанча фойда кўрди
Спорт
−
03 Март 37144 1 дақиқа
2 мартга ўтар кечаси АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган UFC Fight Night турнирида октагонга кўтарилган ўзбекистонлик Рамазон Темиров жангдаги ғалабаси орқали 40 минг АҚШ доллар пул мукофоти соҳиби бўлди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Маълум бўлишича, 28 ёшли Темиров Чарльз Жонсон устидан ғалаба орқали 18 минг, жанг учун яна 18 минг ва ҳомийлардан яна 4 минг доллар пул олган. Унинг рақиби эса мағлуб бўлганига қарамай 120 минг доллар соҳиби бўлди.
Қайд этиш жоиз, бу Рамазон Темировнинг UFC'даги иккинчи жанги ва иккинчи ғалабаси ҳисобланади. Жонсон устидан қозонилган ғалаба орқали Темиров ўз вазни рейтингида топ-15'га киришни уддалади. Жонсон эса Темиров билан жанггача рейтингда 12-поғонани банд этиб келаётганди, охирги жангдан мағлубиятдан кейин америкалик жангчи катта эҳтимол билан кучли ўн бешталикни тарк этади.
Live
Барчаси