Рамазон ҳайити кунлари қандай об-ҳаво кузатилади?
Бу қизиқ
−
29 Апрель 2022
1292229-30 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим туманларида бугун кундуз куни, Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида баъзи жойларда эртага кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
1-2 майда республика ҳудудига Эрон ҳудудларидан май ойининг боши учун жуда иссиқ бўлган ҳаво кириб келиши кучаяди. Кундуз кунлари ҳаво 32-34 даражагача, республика жанубида 36-39 даражагача исийди. Бундай ҳарорат фони метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун ушбу даврнинг энг юқори ҳароратидан фақат 2-3 даражага паст бўлади.
Шу кунларда фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Қолган ҳудудларда қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
3-4 майда Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйича вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда шмол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 3 майда баъзи жойларда чанг тўзонлари кузатилиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 22-25 даражагача пасаяди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь