Рақамли технологиялар вазирига ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Бугун, 7 май куни Аюбхон Орифхон ўғли Султонов Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори қабул қилинди.

Маълумот учун, Аюбхон Султонов Буюк Британиянинг Кардифф Метрополитени университетида таҳсил олган. Шунингдек, у Рақамли технологиялар вазирлигида бошқарма бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект департаментида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти деярли тўлиқ таркибда алмаштирилгани ҳақида хабар берилган эди. Хусусан, Асилбек Анварович Худаяров Соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти шўба мудири лавозимида ишлаётган Элдор Эркинович Одилов эгаллади.


Мақола муаллифи

Теглар

Рақамли технологиялар вазири Аюбхон Султонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар