GFC-20 турнири оммавий вазн ўлчаш маросими қандай ўтди? (фоторепортаж)
Спорт
−
22 Ноябрь 2019
13030Хабарингиз бор, эртага, 23 ноябрь куни пойтахт Тошкентдаги “Humo Arena” спорт мажмуасида илк бор ММA бўйича GFC-20 турнири бўлиб ўтади.
Бугун, 22 ноябрь куни ушбу турнир олдидан “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида оммавий вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг куёвлари Ойбек Турсунов ва Отабек Умаров (Триатлон федерацияси раиси, Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти), Енгил вазн тоифасидаги UFC жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов иштирок этди.
Маълумот ўрнида, GFC-20 мусобақаси доирасида Россия (5 нафар), Ўзбекистон (7 нафар), шунингдек, Озарбайжон, Франция, Бразилия, Аргентина, Суринам, Тунис ва Украина давлатларининг спортчилари иштирокида 12 та жанг ташкил этилади.
LiveБарчаси