“Qo'yliq Katta Bozori” да яна бир автомашиналар ютуқли ўйини бошланди
Бизнес
−
26 Сентябрь 2023 4386 3 дақиқа
"Qo'yliq Katta Bozori" савдо мажмуаси навбатдаги ютуқли ўйин бошланганини эълон қилади. Аввалроқ Malibu-2, Gentra ва Nexia ғолиблари аниқланган эди.
"Qo'yliq Katta Bozori"да савдо майдончасини сотиб олиш нафақат ўз бизнесингизни бошлаш, балки кўп йиллар давомида барқарор ва фойдали даромад манбаига эга бўлишингиз учун ажойиб имконият.

Сентябрь ойида бир миллиард сўм ёки учта BYD автомобили ютуқли ўйини бошланди. Иштирок этиш учун "Qo'yliq Katta Bozori" савдо мажмуасидан 57 000 000 сўмлик дўкон харид қилишингиз керак.
Ушбу акция жорий йилнинг охиригача давом этади.

"Qo'yliq Katta Bozori" лойиҳаси Ўзбекистондаги энг йирик савдо мажмуаларидан бири бўлиб, 50 гектардан ортиқ ер майдонни эгаллайди. Савдо мажмуаси Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида иккита йирик автомобиль йўли – Тошкент ҳалқа йўли ва Файзобод кўчаси чорраҳасида жойлашган.
Савдо мажмуаси бизнеснинг турли соҳалари учун идеал майдонни таклиф қилишга тайёр. Сиз қидираётган нарсангиздан қатъи назар: қурилиш компанияси, озиқ-овқат дўкони, шахсий хизматлар, офис, кафе ёки ресторан учун бинолар бўлсин, мажмуа сизнинг режаларингизни амалга ошириш учун барча зарур шароитларга эга. Агар сиз доимо ўзингизнинг идеал мажмуангизни орзу қилган бўлсангиз, энди орзуйингизни рўёбга чиқариш вақти келди!

Мажмуа диққатни жалб қиладиган ва инновацион муҳитни яратадиган замонавий дизайнга эга. Биноларнинг фасадлари энг замонавий технологиялар ёрдамида безатилгани уларга ўзгача кўрк ва жозиба бахш этган. Мажмуани ўраб турган турли хил инфратузилма объектларини ҳам алоҳида таъкидлаш зарур: автомобиллар тўхташ жойи, велосипед йўллари, пиёдалар учун йўлаклар ва ҳатто болалар учун махсус ўйин майдончалари ҳам мавжуд.
"Qo'yliq Katta Bozori" бизнесингиз учун идеал жой бўлиб, бу ерда муваффақиятли ишлаш учун зарур бўлган барчаси – аъло даражадаги ижара шартлари, қулай жойлашув ва янги мижозларни жалб қилиш учун кўплаб имкониятлар бор. Ҳудудлар ва биноларнинг хилма-хиллиги туфайли ҳар ким ўз эҳтиёжи ва бюджетини ҳисобга олган ҳолда идеал вариантни танлай олади.
Савдо офисига ташриф буюриб, мутахассислардан барча саволларингизга жавоб ва жой ва ижара шартлари ҳақида барча маълумотларни олишингиз мумкин.
Иш вақти: ҳар куни 09:00 дан 18:00 гача, ҳафтада 7 кун, дам олиш кунларисиз.
Манзил: Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани
Телефон: +998 (99) 777-77-77
Муваффақиятли савдога сармоя киритинг ва йирик масштабли "Qo'yliq Katta Bozori" лойиҳасининг бир қисмига айланинг!
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг qoyliqbozor.uz
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль