Ёшлар йўл ҳаракати қоидаларини билмайди – Республика бош “ГАИ”си
Жамият
−
19 Февраль 2020
82172019 йилда содир бўлан йўл-транспорт ҳодисаларининг 60 фоизи ёшлар томонидан содир этилган. Бу ҳақда бугун, 19 февраль куни ИИВ ЙҲХРББда бўлиб ўтган брифингда бош бошқарма бошлиғи Олимжон Саидов маълум қилди.
QALAMPIR.UZ Олимжон Саидовга қуйидаги савол билан мурожаат қилди:
“Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш ўша-ўша қолмоқда. Яъни ҳар бир имтиҳон алоҳида пул десак ҳам муболаға эмас. Автомактабларни текшириш, ғалвирни сувдан кўтриш вақти келмадимкин?”
Ушбу саволга Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи Олимжон Саидов қуйидагича жавоб берди.
“Автомактаб муаммоси долзарб экани, ўқиш жараёни тўғри йўлга қўйилмаганини англаб етдик. Қисқача статистикани айтадиган бўлсак, 2019 йилда жами 995 618 нафар йигит-қизларимиз ҳайдовчилик гувоҳномаларини олишган. Булардан 420 407 нафари биринчи маротаба ҳайдовчилик гувоҳномасини олаётганлар. Улар орасида биринчи уринишда имтиҳондан ўта олмганлар сони 136 000 тани ташкил этади. Ўқувчилардан дейрли тенг ярми имтиҳон топшира олмаган.Қолганлари эса қай йўл билан хайдовчилик гувоҳномасини қўлга киритганига баҳо берилади. Бу масала биз томонимиздан кўтарилган. Таклиф сифатида киритганмиз”.
Саидов сўзида давом этаркан, гувоҳнома олиш жараёнида коррупциянинг олдини олиш мақсадида йўлга қўйилаётган янги лойиҳа ҳақида маълум қилди.
“Чет эл тажрибасидан келиб чиқиб агар биз инсон омилини олиб ташласак ҳаммаси жойига тушади. Биз “ситуацион центр” қуряпмиз. Бунда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топширганда жавобни комьпютер орқали олиш мумкин бўлади. У ерда инсон иштирок этмайди”.
Жорий йил бошидан буён Ўзбекистонда 477 477 ҳолатда йўл транспорт ҳодисалари қайд этилган. Саидов йўл қоидаларига амал қилмайдиганлар ва уни билмайдиганларнинг асосий қисми ёшлар эканини урғулайди.
“Биз яхши биламиз, ёши катта ҳайдовчилар автомобилни эҳтиёткорлик билан бошқаришади. Йўл қоидаларини билишади. Ёшлар эса йўл қоидаларини билишмайди ва унга амал қилишмайди. Мисол тариқасида келтиришим мумкин, Гулистон шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномасини олганига бир йил бўлган йигит ЙТҲ содир этди ва энг ачинарлиси у шу вақтга қадар ҳам беш маротаба маъмурий жавобгарликка тортилган”.
LiveБарчаси