“Fitch Ratings” Тошкентга биринчи халқаро кредит рейтингини берди
Жамият
−
19 Июнь 2019 3987 1 дақиқа
Жорий йилнинг 14 июнь куни нуфузли халқаро рейтинг агентликларидан бири "Fitch Ratings" Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрининг узоқ муддатли хорижий ва миллий валютадаги кредит рейтинглари даражасида "BB-" прогнозли "Барқарор" мақомини тасдиқлади. Таъкидлаш жоиз, бу пойтахтнинг мазкур йўналишдаги илк халқаро эътирофидир.
Бугун, 19 июнь куни Россия федерацияси, МДҲ ва Қораденгиз минтақаси бўйича "Fitch Rating" агентлигининг минтақавий раҳбари Дмитрий Сурков томонидан Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга барқарор прогонозли “BB-” суверен кредит рейтингини тасдиқловчи сертификат топширилди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу халқаро даражадаги эътироф Тошкентнинг инвестициявий жозибадорлигини оширади, пойтахт иқтисодиёти халқаро миқиёсда барқарор ривожланаётганини тасдиқлайди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь