Путиннинг ёрдамчисида коронавирус аниқланди

Олам

image

Россия Ҳукумати раҳбари Михаил Мишустин Президентнинг ёрдамчиси Максим Орешкин коронавирус билан касалланганини эълон қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.

Кузбаснинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига бағишланган йиғилиш пайтида Бош вазир собиқ Иқтисодий ривожланиш вазири алоқада эканлигини айтган ва унга соғлик тилаган.

Мишустиннинг ўзи ўтган баҳорда COVID-19 билан касалланган эди. Касаллик пайтида Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Андрей Белоусов унинг вазифасини вақтинчалик бажарганди.

Кеча, 5 март куни Ҳукумат раҳбари Россияда коронавирусга қарши оммавий эмлаш 2021 йилнинг кузига қадар якунланиши кераклигини айтди. Унинг таъкидлашича, ҳозирги вақтда ЭпиВаcCорона вакцинасини оммавий ишлаб чиқариш асосий вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг