Путин ваъда берди

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги архив ҳужжатлари марказини очишга ваъда берди. Бу ҳақда у Санкт-Петербургда фахрийлар ва ватанпарварлик ташкилотлари вакиллари билан учрашувда айтди.

“Биз баъзи сиёсий раҳбарларнинг сиёсий мақсадларга эришиш учун айтилган сўзларига зудлик билан ҳақиқий фундаментал маълумотлар асосида жавоб кайтарамиз”, дейди Путин.

Владимир Путин бир сония хам унутиб бўлмайдиган Холокост яхудийларининг геноциди ва Исроилнинг ҳаракатларига эътибор қаратди.

Президент шунингдек, яқинда Исроилга ташриф буюришини ва у ерда Ленинград блокадаси қурбонлари ҳайкали очилишини эслади. Путин ушбу ташаббус учун Исроил раҳбариятига ва ушбу тадбирни бошлаганларнинг барчасига миннатдорчилик билдирди. Россия раҳбари буни яхши воқеа деб атади, чунки унда Иккинчи жаҳон уруши қурбонлари ва фашистнинг йук булишида муҳим ҳисса қўшганлар эсга олинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин

Баҳолаганлар

364

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг