Путин талабалар учун сафарбарлик чақирувини кечиктирди
Олам
−
25 Сентябрь 2022
8008Россия Президенти Владимир Путин таълимнинг кундузги ва сиртқи бўлимларида ўқиётган талабаларни сафарбарликка чақиришни кечиктириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжатга кўра, ўрта махсус ёки олий маълумотни давлат таълим ва илмий ташкилотларида биринчи марта олаётган шахсларга кечиктириш берилади. Кечикиш фақат биринчи марта олий маълумот оладиганлар учун амал қилади.
Аввалроқ, қисман сафарбарлик бўйича ишонч телефонида фақат кундузги таълим бўйича ўқиётган талабаларга кечиктириш берилиши, қолган талабаларнинг бунга ҳақли эмаслиги айтилган эди.
Маълумот ўрнида, ҳарбий рўйхатга олиш ва рўйхатга олиш бўлимларига, биринчи навбатда, ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш тажрибасига эга, хизмат қилган ва ҳарбий мутахассисликка эга бўлганлар чақирилади.
Кечикиш мудофаа комплекслари ходимлари, алоқа ва медиа операторлари, шунингдек, ИТ-мутахассисларига берилади.
Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Президент Владимир Путин Россияда қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади, унга кўра биринчи босқичда 300 минг Россия фуқароси фронтга юборилади. Шунингдек, Россия охирги 10 йилда фуқароликка қабул қилинган марказий осиёликларни ҳам ҳарбий хизматга жалб қилмоқчи экани ҳақида хабар берган эдик.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь