Путин мигрантларни ишдан бўшатиш асосларини кенгайтирди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин хорижий ишчилар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларини кенгайтирувчи қонунни имзолади. Ҳужжат Россиянинг расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.

Энди иш берувчилар минтақавий иш ўринлари лимитини оширган мигрантлар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Ушбу ҳужжат билан Россия Меҳнат кодексининг 327.6- моддасига ўзгартиришлар киритилган. Қонун 2026 йил 1 мартдан кучга киради.

Ташаббус “Янги одамлар” (“Новые люди”) фракциясига мансуб депутатлар томонидан Давлат Думасига киритилган. Уларнинг фикрича, бу ишдан бўшатилган ходимлар томонидан судга бериш хавфини камайтиришга ёрдам беради.

2014 йилдан бери Россия субъектларига хорижий ишчиларни жалб қилиш бўйича йиллик лимитларни белгилаш ҳуқуқи берилган. Шу ҳолатда корхоналар мигрантлар сонини камайтириши шарт, акс ҳолда уларга маъмурий жавобгарлик қўлланади: юридик шахсларга 800 мингдан 1 миллион рублгача жарима ёки икки ҳафтагача фаолиятни маъмурий тўхтатиб туриш жазоси кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санкт-Петербург расмийлари ишлаш учун рухсатномаси бўлган меҳнат мигрантларига нисбатан таксичилик ва курьерлик хизматларида ишлашга қўйилган тақиқни 2026 йилгача узайтирмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Новые люди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг