Путин Марказий Осиё давлатларига Ғарбнинг афғон қочқинларини жойлаштириш ғоясини танқид қилди

Олам

image

Россия президенти Владимир Путин Ғарбнинг АҚШ ва Европага виза олишидан олдин Афғонистондаги қочқинларни Марказий Осиё мамлакатларига жойлаштириш ғоясини танқид қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

“Дейлик, бизнинг ғарблик шерикларимиз АҚШ ёки бошқа давлатлардан виза олишдан олдин қочқинларни Марказий Осиё мамлакатларида жойлаштириш масаласини қатъият билан кўтаришмоқда. Бу масалани ҳал қилишдаги шармандали ёндашувдир”, деган Путин якшанба куни “Ягона Россия” партияси аъзолари билан учрашувда. 

Россия Федерацияси Президенти бу масала КХШТ саммитида ва бошқа майдонларда муҳокама қилинишини, Россия Марказий Осиё республикалари билан доимий алоқада эканлигини қўшимча қилган.

“Улар бизнинг энг яқин ҳамкорларимиз ва иттифоқчиларимиз ҳисобланади. Биз улар билан умумий чегарага эгамиз, аммо виза тартиби йўқ”, деган Путин Марказий Осиё давлатларига кирган қочқинлар Россияга ўтиши мумкинлигига ишора қилиб.

У миллий хавфсизликни таъминлаш энг муҳим вазифа эканини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

994

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг