Проф боксда мутлақ чемпионлик жанги: Канело мақсадига етди
Спорт
−
07 Ноябрь 2021
3357Вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг яхши боксчилари рейтинги етакчиси (P4P), WBA, WBO, WBC камари соҳиби Сауль Канело Альварес IBF йўналиши чемпиони Калеб Плант устидан техник нокаут эвазига ғалаба қозонди ва супер ўрта вазн тоифасида мутлақ Жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди.
Жанг АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги “MGM Grand Garden Arena”да бўлиб ўтди ва 11-раундда якунланди.
Жанг бошида Плант ташаббусни ўз қўлига олишга уриниб кўрди, аммо Альварес фаоллаша бошлади ва саккизинчи уч дақиқаликда бу баҳсда ким кучлироқ эканини кўрсатишни бошлади.
Канело сўнгги раундни кутмасдан, Калебнинг бошига мукаммал зарба бериб, уни бир неча марта нокдаун ҳолатига тушириб қўйди. Плант ўрнидан турди ва жангни давом эттирди, лекин боксчининг мураббийи рингга оқ сочиқ улоқтирди.
Шу тариқа, Канело Альварес WBC, WBO, WBA ва IBF чемпиолик камарларини қўлга киритди.
LiveБарчаси