Президентнинг Facebook’даги аккаунти хакерлар ҳужумига учради
Олам
−
04 Март 2021 7494 1 дақиқа
Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг Facebook’даги аккаунти номаълум шахслар томонидан бузилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг Матбуот котиби Галина Байтерекка асосланиб хабар берилган.
“Facebook ижтимоий тармоғидаги Жапаровнинг шахсий саҳифаси номаълум шахслар томонидан бузилган. Ҳужумчилар кўрсатилган саҳифадаги турли постлар остида изоҳлар қолдирган”, деган у.
Байтерекнинг сўзларига кўра, ушбу профилдаги сўнгги изоҳларга Президентнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Live
БарчасиБААдаги ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
13 Ноябрь