Президент ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўллади
Жамият
−
01 Октябрь 3291 1 дақиқа
Президент Шавкат Мирзиёев 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
“Сиз, азизларни, ҳаётини дунёдаги энг улуғ ва олижаноб ишга – навқирон авлод таълим-тарбиясига бағишлаган муҳтарам устоз ва мураббийлар, соҳанинг барча жонкуяр ходимларини умумхалқ байрами – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этаман.
Мана шундай қувончли кунда сиз, меҳрибон устозларга эл-юртимизнинг юксак ҳурмат-эҳтиромини яна бир бор изҳор этиб, барчангизга Янги Ўзбекистон келажагини яратиш йўлидаги машаққатли ва шарафли меҳнатингиз учун чин қалбдан ташаккур билдираман”, дейди давлат раҳбари.
Президентнинг таъкидлашича, 2026 йилдан Қорақалпоғистон ва барча вилоятларда Президент мактаблари каби “Янги авлод” боғчалари ташкил этилиб, уларда тарбиячилар илғор педагогик технологияларни ўрганади.
Янги ўқув йилидан 12 йиллик мактаб таълими ҳамда 9- ва 11-синф ўқувчилари учун ягона давлат имтиҳонлари жорий қилиниб, уларнинг натижалари бўйича битирувчилар бевосита техникум ва олийгоҳларга кира оладиган тартиб йўлга қўйилади.
Табрик матнида келтирилишича, янги йилдан бошлаб камида 15 йил стажга эга бўлган олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади.
Live
Барчаси