Президент Сардоба ва Бухоро офатлари ҳақида гапирди

Жамият

image

Бугун, 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бўлиб ўтмоқда. Мурожаатнома аввалида Президент пандемия ҳақида тўхталиб ўтди. Унинг таъкидлашича, коронавирус туфайли дунёда 500 миллион иш ўрни йўқотилди, ҳар ой жаҳон иқтисодиёти 400 миллиард доллар зарар кўрмоқда. 

Шавкат Мирзиёев Бухоро ва Сардобада юз берган табиий ва техноген офатлар ҳақида тўхталди.

“Aфсуски, бу офат бутун инсоният қатори халқимиз учун ҳам кутилмаган ташвиш ва мураккаб муаммоларни келтириб чиқарди. Бухоро ва Сардобада юз берган табиий ва техноген офатлар ҳам эл-юртимизнинг иродасини синовдан ўтказди. Халқимизнинг букилмас иродаси, фидокорона меҳнати ва матонати, аҳоли ва давлат органларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли мавжуд қийинчиликларни мардона енгиб ўтмоқдамиз”, дейди Президент.

Шавкат Мирзиёев шифокорлар, шунингдек, пандемия пайтида муҳтожларни қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшган тадбиркорлар ва фуқароларга ўз миннатдорлигини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мурожаатнома

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made