Президент “Паразитлар”ни табриклади

Олам

image

Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Ин “Паразитлар” кинокартинасининг режиссёри, актёрлари ва суратга олиш гуруҳини “Оскар” мукофотини қўлга киритишгани билан табриклади.

AҚШ киноакадемиясини 92-мукофотлаш маросими Лос-Aнжелесда 9 февраль, якшанба куни бўлиб ўтди. Жанубий Кореялик режиссёр Пон Чжун Хонинг "Паразитлар" кинокартинаси йилнинг энг яхши фильми дея эътироф этилди. У “Оскар” тарихида хорижий тилда бош мукофотни қўлга киритган илк фильм бўлди. Бундан ташқари, ушбу киноасар режиссёрлик иши, сценарий ва энг яхши хорижий фильм сифатида ҳам “Оскар”га лойиқ кўрилди.

"Паразитлар" корейс услуби ҳикояси билан одамларнинг қалбига таъсир қилди ва ноёб ва батафсил режиссёрлик иши, маъноли диалоглар, сценарий, монтаж, мусиқа, санъат ва актёрларнинг чиқишлари орқали дунёга ўз кучини исботлади...”, деди Президент Мун Чжэ Ин.

Президент режиссёр ва унинг гуруҳи томонидан қилинажак янги ишни кутаётганини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

228

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг