Президент муддатли ҳарбий хизматга чақириқ бўйича қарорни имзолади

Олам

image

“Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар берди. 

Қарорга кўра, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган фуқаролар 2023 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади. 

Ҳарбий хизматга яроқли, муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув даврида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинади. Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар эса 2023 йилнинг март-апрель ойларида Қуролли Кучлар резервига бўшатилади. 

Шунингдек, ҳужжатда муддатли ҳарбий хизматга янгидан чақирилган фуқароларни ҳарбий қисмларга тантанали равишда кузатиш, резервга бўшатилган фуқароларни яшаш жойларида тантанали кутиб олиш тадбирларини юқори савияда ташкил этиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёрдамида амалга оширилиши белгилаб ўтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Муддатли ҳарбий хизмат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг