Президент Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди
Жамият
−
10 Февраль 2022 7457 1 дақиқа
Бугун, 10 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятига жўнаб кетди.
Қайд этилишича, бугунги кунда Самарқандда улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Маҳаллабай тарзда аҳоли фаровонлигини ошириш чоралари кўрилмоқда.
Ташриф давомида шундай ислоҳотлар натижаси, янги иншоотлар қурилиши билан танишиш режалаштирилган.
Live
Барчаси